Ўзбекистон-Япония муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва унинг истиқболлари кўриб чиқилди

    Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев кеча Япония элчиси Такаши Хатори билан учрашди.

    Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон - Япония муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, икки томонлама парламентлараро ҳамкорликнинг йўналишлари муҳокама этилди.

    Хусусан, парламентлараро ҳамкорлик мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг асосий йўналиши экани таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, икки томонлама алоқалар ва ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш, кўп қиррали шерикликни ривожлантиришда парламентларнинг имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

    Бунда парламентлар ўртасидаги дўстлик гуруҳлари фаолиятини янада такомиллаштириш, ўзаро ташрифларни амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.

    Шунингдек, суҳбат чоғида икки мамлакат ишбилармон доиралари ва йирик компаниялари ўртасида амалга оширилаётган сармоявий лойиҳаларни янада ривожлантириш мақсадида аниқ дастурларни ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этишга келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates