Ташриф давомида Сеул, Тэжонг, Кванжу, Чонан шаҳарларидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар, шунингдек Жанубий Кореяда турли соҳаларда меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан сайёр қабуллар ўтказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш, Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда олиб борилаётган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасидаги кенг қамровли ислоҳотлар, мамлакатимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот бериш, ёш ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва фикр алмашиш, уларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш ҳам кўзда тутилган.
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикасидаги янги вакилини сайлаш, ҳудудларда унинг мувофиқлаштирувчиларини тайинлаш масаласи ҳам ташриф дастуридан жой олган, деб хабар беради «Дунё» АА.