Ўзбекистонда 10 дан ортиқ давлат компаниялари ҳамда турли иштирокчиларни бирлаштирган илк халқаро тўқимачилик конференцияси бўлиб ўтди

    Конференцияда жаҳоннинг машҳур брендлари вакиллари маъруза қилди.

    13 сентябрь куни Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси томонидан «Ҳилтон» меҳмонхонасининг анжуманлар залида 10 дан ортиқ давлат компаниялари ҳамда турли иштирокчиларни бирлаштирган илк халқаро тўқимачилик конференцияси ўтказилди.

    Ушбу муҳим тадбирда жаҳоннинг етказиб бериш занжири компаниялари, жаҳон бозорлари, таниқли брендлар ва бошқа асосий манфаатдор томонлар иштирок этиб, тўқимачилик саноатида мазмунли мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар олиб борди.

    Б2Б музокаралар маҳаллий тадбиркорлар учун 10 дан ортиқ давлат вакиллари билан тўғридан тўғри суҳбат қуриш имконини берувчи платформага айланди. Шу билан бирга, Хитойнинг йирик мато етказиб берувчилари томонидан кўргазма ҳам ўтказилди.

    Халқаро тўқимачилик конференциясида АҚШ, Европа, Россия ва бошқа давлатларнинг сорсинг компаниялари, уюшмалари ҳамда бир қанча брендлар иштирок этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates