Ўзбекистонда 400 минг сўмлик купюра чиқдими?

    Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларда янги — 400 минг сўмлик банкнота расми тарқалмоқда. Мазкур хабарлар юзасидан Марказий банк маълумот берди.

    Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлаётган 400 минг сўмлик купюра ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ушбу суратда 100 минг сўмлик купюра дизайнини кўриш мумкин. Марказий банк ахборот хизмати раҳбари агар янги банкнота чиқарилса, расмий эълон қилинишини таъкидлади.

    Маълумот ўрнида: 2021 йилда Ўзбекистонда муомалада бўлган 7 та банкнотадан 6 таси янгиланган. Хусусан, 2021 йилнинг 27 декабридан 50 000 ва 100 000 сўмлик, 14 июнидан 2000 ва 20 000 сўмлик, 26 августидан 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталар янги кўринишда муомалага чиқарилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates