Ўзбекистонда ахборот-технологиялари хизматлари соҳасидаги ўзгаришлар Ўмон ОАВда

    Ўмоннинг марказий матбаа нашрларидан бири — «Asdaa Oman» газетасида «Ўзбекистон Президенти: Келгусида ахборот-технологиялари хизматлари экспорти 1 миллиард долларга етади» сарлавҳали мақола чоп этилди.

    Нашр бош муҳаррири Али ал-Ҳасаний қаламига мансуб ушбу мақолада давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Ахборот технологиялари соҳасидаги вазифаларни муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш тафсилотлари қаламга олинган.

    Материалда қайд этилганидек, Ўзбекистон Президенти аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган ички ишлар органларида 34 та, адлияда 32 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 11 та хизматлар электрон шаклга ўтказилмаганини таъкидлади.

    «Давлат раҳбарининг айтишича, Ўзбекистонда ахборот технологиялари хизматлари экспорти келгусида 1 миллиард долларга етиши режалаштирилган, деб ёзади газета. Йиғилишда сўнгги уч йилда ахборот технологиялари соҳасига бўлган жиддий қизиқиш натижасида муайян ўзгаришларга эришилгани ҳам қайд этилди. Масалан, ўтган йили IT-Park резидентлари 5 триллион сўмлик (2021 йилда 2,5 триллион сўм) хизматлар кўрсатган, 140 миллион долларлик (2021 йилда 50 миллион доллар) хизматларни экспорт қилган».

    Муаллиф ёзганидек, мавжуд 715 та давлат хизматларидан 370 таси рақамли платформага ўтказилди ва ўтган йили 12 миллион киши ушбу хизматлардан фойдаланди.

    «Рақамлаштириш натижасида 70 дан ортиқ турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳолидан талаб қилиш бекор бўлган. Ўзбекистон Президенти жойларда амалга оширилган ишлар етарли эмаслигини, келгусида IT хизматлари экспортини 1 миллиард долларга етказиш кўзда тутилаётганини маълум қилди», дея таъкидлайди Ўмон нашри.

    Мақолада, шунингдек, муҳокама этилган ва белгилаб олинган вазифаларни амалга ошириш учун камида 100 минг малакали дастурчи, IT муҳандислари, операторлар ва муҳандислар жалб этилиши ҳақидаги маълумотлар ҳам газетхонлар эътиборига ҳавола этилган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Йиғилишда ҳудудларда юқори тезликдаги интернет ва мутахассислар учун шароитларни кенгайтириш, хорижий IT компанияларни кўпайтириш учун янада қулай шароитлар яратиш ҳамда замонавий IT касблари тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш лозимлиги қайд этилди», деб ёзади «Asdaa Oman».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates