Ўзбекистонда аёл таксичилар сони ортиб бормоқда

    Ўзбекистонда бир ой давомида якка тартибдаги тадбиркор аёл таксичилар сони ортган. Агар 1 март ҳолатига 1053 нафар аёл рўйхатга олинган бўлса, апрель ойида уларнинг сони 1500 нафарга етди.

    Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

    Солиқ мобил иловасида бепул рўйхатдан ўтган ҳолда даромад сольиғидан имтиёзга эга бўлиб, бугунги кунда 481,4 минг нафар ҳайдовчи ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида йўловчи ташиш билан шуғулланмоқда. Эътиборлиси шундаки уларни 1 500 нафарга яқин аёл ҳайдовчилар.

    213,1 минг нафари солиқ органлари ахборот тизимлари билан тўлиқ интегратсияц қилинган 6 та онлайн-такси агрегаторлари (Yandex, Uklon, MyTaxi, Intellekt servis, Promo Technology group, TOTMEGA) орқали фаолият юритмоқда.

    2024-йилнинг ўтган даврида улар томонидан тўланган сольиқлар 20,4 млрд сўмни ташкил этган. Кўрсатилаётган ҳар бир ташиш хизмати учун электрон фискал чек шаклланмоқда.

    Фискал чек берилиши ҳисобига йил бошидан 866,3 млрд сўм шундан, январь ойида 73,8 млрд сўм, февраль ойида 159,4 млрд сўм, март ойида 414,1 млрд сўм, апрель ойида 219 млрд сўм даромадлари расмийлаштирилди. Шунингдек, интегратсия қилиш бўйича яна 125 та агрегаторга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates