Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар эътироф этилди

    2024 йил 5 июнда Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида «Аёллар – ТуркПАга аъзо давлатлар иқтисодининг асоси, тадбиркорликнинг ҳаракатлантирувчи кучи» мавзусида Туркий давлатлар Парламент Ассамблеяси парламент аёл аъзолари гуруҳининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

    Унда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Венгрия, Шимолий Кипр республикалари парламент аёл аъзолари иштирок этди. Йиғилишда туркий давлатлар хотин-қизларининг мамлакатлар иқтисодиётидаги иштирокини кенгайтириш борасидаги ишлар юзасидан сўз борди.

    Ўз навбатида, Ўзбекистон делегацияси таркибида иштирок этган Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулнора Маруфова мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганига тўхталиб ўтди.

    Жумладан, сўнгги 5 йил ичида мамлакатимизда ишбилармон аёллар сафи икки баробар кенгайиб, ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 200 мингдан ошгани, иқтисодиёт ва саноат тармоқларида аёллар улуши 46 фоизни ташкил этаётгани, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган хотин-қизлар давлат томонидан фаол қўллаб-қувватланаётгани қайд этилди.

    Шунингдек, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтиришга қаратилган қонунчилик ислоҳотлари, хусусан, сиёсий партиялар томонидан депутатликка кўрсатиладиган номзод аёллар сонининг энг кам миқдори номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан 40 фоизга оширилгани борасидаги ўзгаришлар эътироф этилди.

    Йиғилиш якунида Туркий давлатлар Парламент Ассамблеяси парламент аёл аъзолари гуруҳининг қарори ва тавсиялари қабул қилинди. Шунингдек, гуруҳнинг кейинги йиғилиши 2025 йилда Қозоғистонда бўлиб ўтишига келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates