Марказий банк фуқаролардан бу ва бунга ўхшаш хабарларга ишонмасликларини сўрамоқда.
Маълумот учун, тижорат банкларининг банкоматларида Uzcard ва Humo карталаридан нақд пул ечилганда комиссия 1 фоиз (айрим банклар ўз мижозлари учун қулайлик яратиш мақсадида 0.5%-0.8%) оралиғида комиссия жорий этилган.
Тижорат банкларида халқаро (Mastercard, Виза ва бошқалар) карталардан нақд пул ечилганда комиссия 1,5 фоиз ёки бундан юқори фоизни ташкил қилади.