Ўзбекистонда дизель ёқилғиси нархи 15 фоизга арзонлаштирилиши маълум қилинди

    Ўзбекистонда дизель ёқилғиси нархи арзонлаштирилади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” раиси Баҳодир Сиддиқов аҳолига йўллаган видеомурожаатида маълум қилди.

    Баҳодир Сиддиқовнинг айтишича, 12 февраль куни президент бошчилигида ўтказилган йиғилишда дизель нархини арзонлаштириш топшириғи берилган.

    Қишлоқ хўжалигида дизель ёқилғиси сотиб олиш асосий харажатлардан ҳисобланади. Йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” олдига 2024 йилда 680 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш, шу билан бирга, маҳсулотни арзонлаштирилган нархда фермер хўжаликларига етказиб бериш вазифаси қўйилди.

    Биз жорий йилда 2023 йилга нисбатан қўшимча 200 минг тонна дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. Бир ҳафта мобайнида барча ҳисоб–китобларни якунлаб, дизелнинг биржага қўйиладиган нархини 15 фоизга камайтириш бўйича ҳамма чораларни кўряпмиз”, — деди компания раҳбари.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates