"NGS.ru" электрон порталининг "Россельхознадзор" Сибир ҳудудлараро бошқармаси маълумотига таяниб маълум қилишича, Ўзбекистондан келтирилган мева ва резаворлар Новосибирск дўконлари пештахталарига қўйилишидан олдин фитосанитария назоратидан муваффақиятли ўтган.
"Барча мева ва резаворлар партиялари мажбурий ҳужжатларга эга, уларнинг хавфсизлиги фитосанитария экспертизаси хулосалари билан тасдиқланган", – дейилади манбада.
Бугунги кунда Новосибирск ва Сибирнинг бошқа шаҳарларига Ўзбекистонда етиштирилган 167 тонна ўрик ва 5,5 тонна гилос етказиб берилди.