Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш бўйича янги ёндашувлар, ғоялар ва ташаббуслар юзасидан фикр алмашилди

    Халқаро ҳамкорлик 5 октябр 2023 1868

    Жорий йил 4 октябрда Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва унинг ихтисослашган тузилмалари ҳамкорлигида Ўзбекистонда гендер тенглиги бўйича Барқарор ривожланиш мақсадлари мулоқоти бўлиб ўтди.

    Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, унинг ихтисослашган тузилмалари, вазирлик ва идоралар, халқаро молия институтлари, хусусий сектор, ёшлар ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Мулоқот давомида Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида фикр алмашилди.

    Айни дамда юртимизда аёлларнинг улуши тиббиётда – 77 фоизни, таълим соҳасида – 74 фоизни, иқтисодиёт ва саноат тармоқларида 46 фоизни ташкил этиши, шунингдек, хотин-қизларнинг бошқарув соҳасидаги улуши 33 фоизга ҳамда партиялар сафидаги улуши 47 фоизга етганлиги эътироф этилди.

    Тадбирда жорий йилда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган янги қонуннинг қабул қилиниши, оилавий (маиший) зўравонлик, таъқиб этиш, шаҳвоний шилқимлик каби ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар белгиланганлигига эътибор қаратилди.

    Қолаверса, сўнгги олти йилда гендер тенгликни таъминлашга, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтиришга, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга, оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган 40 дан зиёд қонун ҳужжатларининг қабул қилингани, шу жумладан, 2030 йилга қадар Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш стратегиясининг аҳамияти, уларни амалга ошириш бўйича Миллий дастур ва чора-тадбирлар режаларининг ижроси иштирокчилар томонидан батафсил муҳокама этилди.

    Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар қатор халқаро рейтинг агентликлари томонидан ҳам юқори баҳоланаётганлиги, хусусан, “Open Data Watch” ташкилотининг Очиқ гендер маълумотлари индексида Ўзбекистон 69,7 балл билан 195 та давлат орасида 18-ўринни қайд этиб, топ-20 таликдан жой олганлиги алоҳида таъкидланди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Тадбир сўнггида иштирокчилар томонидан Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш бўйича янги ёндашувлар, ғоялар ва ташаббуслар юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates