Ўзбекистонда илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди

    Навоий вилояти Томди туманида 500 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида “Goldwind” компаниясининг (ХХР) биринчи 4,7 МВтли турбинаси ўрнатилди.

    БААнинг “Masdar” компанияси томонидан Навоий вилояти Томди туманида 500 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида “Goldwind” компаниясининг (ХХР) биринчи 4,7 МВтли турбинаси ўрнатилди.

    Унинг баландлиги 97 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 77 метрни ташкил қилади.

    Кези келганида таъкидлаш жоизки, ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилади. Мазкур электр станциянинг илк қувватлари жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиб ҳисобланади.

    Станция тўлиқ ишга туширилгач, йилига 1 миллиард 800 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 миллион кубометр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates