Хитойда дунёдаги энг катта ва энг кучли денгиз шамол генератори ўрнатилди

    Хитойнинг Dongfang Electric Corporation давлат компанияси Хитой жанубидаги Гуандун вилоятида шамол генератори ўрнатилиши якунланганини маълум қилди.

    18 мегаватт қувватга эга H260-18MW денгиз шамол генератори роторининг диаметри 260 метр.

    Ушбу шамол генератори 72 гигаватт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда, бу эса 36 мингга яқин хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.

    ХХРнинг шарқий ва қирғоқбўйи туманлари электр энергиясини кўп истеъмол қилади, бироқ республика энергия ресурсларининг асосий қисми мамлакатнинг Ғарбида ва Шимолида жойлашган. Денгиз шамол электростанциялари ушбу тақсимотни мувозанатлашда ёрдам беради, деб хабар беради news.rambler.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates