Ўзбекистонда ўрмонларнинг рақамли инвентаризацияси жорий этилмоқда

    Лойиҳа ФАО томонидан амалга оширилиб, Глобал Экологик Жамғарма (GEF) томонидан молиялаштириляпти.

    Ўрмон хўжалиги фаолиятига рақамли технологиялар ва GIS воситаларини жорий этиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг “Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш” лойиҳасининг муҳим вазифаларидан биридир. Лойиҳа Глобал Экологик Жамғарма (GEF) томонидан молиялаштирилмоқда ва Ўзбекистон Республикаси Табиий ресурслар вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги билан биргаликда амалга ошириляпти.

    Шу муносабати билан Тошкент вилоятида ўрмон ҳудудларини рақамли ва геоахборот (GIS) технологилари ёрдамида ўрганиш бўйича дала тренинги ташкил этилди. Дала машғулотларида Китоб, Деҳқонобод, Поп ва Сирдарё ўрмон хўжаликлари мутахассислари иштирок этдилар. Машғулотларни ФАОнинг халқаро маслаҳатчиси, канадалик ГИС эксперти Надия Муратова олиб борди.

    “GIS” технологиялари ўрмон хўжалиги фаолиятини бошқариш жараёнларини осонлаштирадиган воситадир. Улар ёрдамида олинган маълумотлар ўрмонларни электрон хариталарда сақлаш ва доимий янгилаб боришни мақбуллаштиришга имкон беради. Замонавий дастурий таъминот ўрмон экотизимларини яхшироқ таҳлил қилиш, ўрмон ерларини инвентаризация қилиш ва мониторинг ишларини олиб бориш учун ишлатилади.

    Тренинг давомида иштирокчилар ўрмон ҳудудлари атрофидаги ўрмонлар ва ўсимликлар, ердан фойдаланиш турлари, ўрмон ресурсларининг таксометрик хусусиятлари тўғрисида маълумот тўплашнинг замонавий усулларини ўрганишди. Мутахассисларга ФАО томонидан ишлаб чиқилган “Дала ишлари бўйича қўлланма: синов майдонларида текшириш ва ўлчаш усуллари” тақдим этилди.

    Бундан ташқари, тренинг иштирокчилари дала компьютери, шахсий навигация мосламалари, лазер масофа ўлчагич ва электрон “калипер” каби жиҳозлардан фойдаланиш билан танишдилар. Ўрмонларни таҳлил қилиш бўйича тавсия этилган замонавий усуллар халқаро ҳисобот стандартларига асосланганлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўрмонларини Миллий инвентаризациясини ўтказишда самарали восита бўлиши қайд этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates