Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимидаги 500 кишининг коррупцияга мойиллигини баҳолаш режалаштирилган

    2025 йили давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга “ҳалоллик вакцинаси”ни сингдириш ҳамда ушбу борада превентив механизмларни жорий этиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

    Бу жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида назарда тутилди.

    Лойиҳада давлат хизматининг раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни мақсадли тайёрлаш тизимини яратилиши кўзда тутилган.

    Бунинг учун иқтидорли хотин-қизлар орасида “Раҳбар аёллар мактаби”га қабул доирасида мақсадли танловлар эълон қилиниб, 100 нафар хотин-қизларнинг махсус ўқув дастури асосида бошқарувга оид кўникмалари оширилади.

    Шунингдек, онлайн ўқувлар орқали 20 минг нафардан ортиқ хотин-қизларнинг билимлари ва касбий кўникмалари ошириш кўзда тутилмоқда.

    Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари, давлат улуши мавжуд тижорат банклари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлик лавозимлари учун компетенция моделини ҳамда профессионал компетенцияларини баҳолаш тизимини жорий этилади.

    Бунинг учун юқори, ўрта ва қуйи бўғин раҳбарларининг намунавий профессионал компетенцияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этилади.

    Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари, давлат улуши мавжуд тижорат банклари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлик лавозимларидаги шахсларни, шу жумладан захирадагиларни профессионал компетенцияларини босқичма-босқич баҳолашдан (диагностикадан) ўтказилади.

    Диагностика натижаларига кўра ходимларнинг касбий ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тизимини йўлга қўйилади.

    Давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга “ҳалоллик вакцинаси”ни сингдириш ҳамда ушбу борада превентив механизмларни жорий этилади.

    Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси асосида 2025 йил давомида камида 500 нафар раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражаси баҳоланади.

    Давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни сингдириш бўйича қадриятлар тизимини шакллантириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш асосида таъсирчан чора-тадбирларни жорий этишга оид таклифларни мунтазам (йилига камида бир марта) киритиб борилади.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates