Парламентда мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқлари янада кенгайтирилиши мумкин

    2025 йили Ўзбекистон парламентида мухолифат ҳуқуқларига оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин.

    Бу жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.

    Лойиҳада хорижий давлатлар парламентлари тажрибасини ўрганган ҳолда, парламентда мухолифат ҳуқуқларига оид қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

    Бунда мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш ҳамда мухолифат вакиллари 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш белгиланган.

    Шунингдек, ҳар чоракда «ҳукумат соати» ва парламент сўрови доирасида мухолифат томонидан камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар бериш назарда тутилади.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates