Ўзбекистонда Сунъий интеллект ҳамжамияти ташкил этилди

    Кейинги авлод 30 декабр 2020 1829

    Бугунги ахборот асрида дунёда сунъий интеллектга талаб эҳтиёж кун сайин ортиб бормоқда. Сунъий интеллект орқали тиббиёт, таълим, энергетика, қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик ва бошқа кўплаб муҳим соҳаларда сифатли хизмат кўрсатиш имкониятлари амалга оширилади.

    Айрим давлатларда робот-ҳамширалар, ҳайдовчисиз транспорт воситалари, буюртмани етказиб берувчи дронлар хизматидан фойдаланиш йўлга қўйилган. Пандемия даврида еса бундай ихтиролар ўз самарасини берди.

    Юртимизда ҳам сўнгги йилларда ахборот технологияларини ривожлантириш, соҳа ва тармоқлар фаолиятига рақамли технологияларни жорий этиш, «ақлли дастурлар»нинг қўлланиш соҳасини кенгайтириш бўйича давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинаётгани сир эмас.

    Ушбу ташаббусларнинг яна бир амалий исботи сифатида Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва Лойиҳалар бошқаруви маркази ҳамкорлигида Ўзбекистонда Сунъий интеллект ҳамжамияти ташкил этилди. Сунъий интеллект имкониятларини муҳокама қилиш, лойиҳалар яратиш ва уни ривожлантириш бўйича иш олиб борувчи ҳамжамиятнинг ташаббускори ёш стартапчи Улуғбек Исматов бўлиб, унинг фикрича, халқаро бозорда сунъий интеллектга асосланган технологиялар ва лойиҳаларга талаб кундан-кунга ошиб бормоқда.

    Бу йўналишда Ўзбекистонда ҳам лойиҳалар кўп. Ушбу ҳамжамият эса юртимиздаги ана шундай сунъий интеллектларни турли соҳаларда татбиқ этиш ва уларни халқаро бозорга олиб чиқишга кўмаклашишни мақсад қилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates