Унда, Халқаро Турк маданияти ташкилоти (ТУРКСОЙ) Бош котиби Султон Раев, Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Маданият ва туризм вазири ўринбосари Батуҳан Мумжу, Туркиянинг Тошкентдаги элчиси Олган Бекар ҳамда Туркиядан келган санъаткор ва меҳмонлар иштирок этди.
Очилишда сўзга чиққан Озодбек Назарбеков, фестиваль фақатгина дунёга машҳур кино санъаткорларини бирлаштирибгина қолмай, айни вақтда ўзаро тажриба ва уни алмашишда ҳам муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Фестиваль, кино санъати тарихида ёрқин саҳифа бўлиб қолишига ишончи комил эканлигини таъкидлаган Назарбеков, Ўзбекистон кино санъатининг 115 йиллик тарихга эга эканига алоҳида эътибор қаратди.
Назарбеков, маданият ва санъат аҳлини қўллаб-қувватлагани туфайли Туркия Маданият ва туризм вазирлигини Ўзбекистонинг «Маданият ва санъат фидокори» медали билан тақдирлаш истагида эканликларини билдириб, мукофотни Батуҳан Мумжуга топширди.
Маданият ва туризм вазири ўринбосари Мумжу эса, икки давлат ўртасида президентлик даражасида мустаҳкам алоқалар мавжудлигига эътибор қаратиб, шу доирада маданият соҳасидаги ҳамкорлик тобора ортиб бораётганини таъкидлади.
ТУРКСОЙ Бош котиби Раев Турк дунёси киносига ҳисса қўшган, ҳаётини кинога бағишлаган ва унинг ривожи учун меҳнат қилган кино санъаткорларига ТУРКСОЙнинг «Фахрий» орденини тақдим этди.
Мазкур орденга озарбайжонлик Элчин Гулиев, қирғизистонлик Артикпай Суюндуков, қозоғистонлик Тунгишбай Жаманкулов, туркманистонлик Мая Аймедова, ўзбекистонлик Гулчеҳра Жамилова, турк кино санъаткори ва режиссёр Семиҳ Капланўғлу сазовор деб топилдилар.