Ўзбекистонда UnionPay-HUMO кобейджинг карталари ишга туширилади

    Молия 29 феврал 2024 1192

    “HUMO” миллий тўлов тизими “Union Pay-HUMO” кобейджинг карталарини ишга туширилишини маълум қилди. Бу ҳақда тўлов тизими матбуот хизмати хабар берди.

    Хабарда айтилишича, бугун, 28 февралда Хитойнинг Шанхай шаҳрида “UnionPay International” компанияси ижрочи директори Ван Лисин ҳамда Миллий банклараро процессинг маркази (HUMO тўлов тизими) Бош директори Шуҳрат Курбанов икки компания ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади. Меморандумга кўра, томонлар Ўзбекистонда нақд пульсиз тўловлар бозорини биргаликда ривожлантириш ва Ўзбекистонда “Union Pay-HUMO” кобейджинг картасини ишга туширишга келишиб олди.

    Ушбу қадам Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам кундалик ҳаётда, ҳам хорижий давлатларга, жумладан, Хитойга саёҳат қилишда кенг тўлов имкониятларини тақдим этади.

    Ҳозирги пайтда UnionPayънинг 230 миллиондан ортиқ карталари 81 та мамлакатда эмиссия қилинган. Тизимнинг тўловларни қабул қилиш тармоғи 183 мамлакатда қарийб 67 миллион онлайн ва офлайн савдо/хизмат кўрсатиш нуқталари қамраб олган ва 1,7 миллион банкомат билан таъминлаган.

    HUMO миллий тўлов тизимининг 23 миллиондан ортиқ карталари муомалада бўлиб, республика бўйича 200 мингдан ортиқ терминалларда тўловларни амалга ошириш, шунингдек, 12 мингдан ортиқ банкоматлардан нақд пул ечиб олиш имконияти мавжуд, деб хабар беради Bankers.uz.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates