Узлуксиз таълим тизимининг узвийлигини таъминлашни янада такомиллаштириш юзасидан қуйидаги вазифалар белгиланган:
1 ой муддатда “Узлуксиз таълим дастурлари” мажмуаларини тақриздан ўтказиш ва инглиз тилига таржима қилган ҳолда хорижий экспертларга бериш;
22 та фан кесимида узлуксиз таълим тизимида узвийлик муаммоларига бағишланган илмий амалий анжуманлар ташкил этиш;
2021-2022 ўқув йили бошлангунга қадар Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида янгиланган ўқув дастурлари ва дарсликлар асосида дарс берувчи ўқитувчилар учун махсус ўқувлар, семинарлар ташкил этиш;
🇫🇮 2 ой муддатда Финляндия таълим тажрибасидан Ўзбекистон узлуксиз таълим тизими ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув адабиётларга сингдириш мумкин бўлган жиҳатларини ўрганиш ва жорий этиш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш.