Маҳаллий аҳолининг катта ёрдами билан маданий ва маиший ҳаётини ўзида акс эттирувчи экспонатлар, туман қурилиши ва равнақи тарихи яратилишида ҳужжатли ва моддий ашёлар йиғилди ҳамда экспонатларнинг илмий тавсифлари тайёрланди.
“Дарҳақиқат, ҳар бир ҳудуднинг тарихий музейи аждодлардан мерос бўлган бойликни келажак авлодга етказиб берадиган илмий, маънавий-маърифий хазина, десак муболаға бўлмайди”- дея таъкидлади Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев.
Музей шу кунинг ўзида биринчи ташриф буюрувчиларни қабул қилди ҳамда меҳмонлар туман тарихига оид экспонатлар билан танишишди.