Ўзбекистонда ёшлар ойлиги бошланди

    Ёшлар ойлиги доирасида қатор лойиҳалар, интеллектуал танловлар, учрашувлар, спорт мусобақалари ҳамда гала концертлар ўтказилиши режалаштирилган.

    Ойликнинг илк куни Қорақалпоғистон Республикасида 3 июнь куни старт олди.

    Ёшлар фестиваллари қуйидаги саналарда барча ҳудудларда бўлиб ўтади:

    Хоразм вилояти 5 июнь, Бухоро вилояти 8 июнь, Навоий вилояти 10 июнь, Сурхондарё вилояти 12 июнь, Қашқадарё вилояти 14 июнь, Самарқанд вилояти 16 июнь, Наманган вилояти 18 июнь, Сирдарё вилояти 20 июнь, Андижон вилояти 22 июнь, Фарғона вилояти 24 июнь, Тошкент вилояти 25 июнь, Тошкент шаҳри 30 июнь.