Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди

    Президентимизнинг топшириғига асосан, афғон халқига 169 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди.

    Инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг 80 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари, 22 тонна макарон, 24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша ўрин олган.

    Шу муносабат билан Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Эркин Ҳамроев ва Афғонистоннинг Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ҳамда икки томон расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда сўз олган Балх вилояти расмийлари Президентимиз ва халқимизга оғир пайтда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдиришди. Биродар икки халққа фаровонлик тилаб дуолар қилинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates