баннер
26 мар 2025
21:08

    Ўзбекистонлик ҳамширалар Қатарга ишга таклиф қилинмоқда

    Қатарнинг “Hamad Medical Corporation” тиббиёт корпорацияси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда ўзбекистонлик ҳамшираларини ишга олишни бошламоқда.

    Қайд этилишича, 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган номзодлар бошланишига 10 та иш ўрни бўйича саралаб олинади ва 2000 доллардан 2750 долларгача ойлик маош тўланади.

    Шунингдек номзодлардан камида 2 йиллик тажриба, инглиз тилини билиш камида Б1 даражада билиш талаб этилади. Бошқа тиллар (араб, рус тили) қўшимча устунлик берилади.

    Иш берувчи томонидан эса Қатарга бориш харажатлари ва авиабилет, ишчи виза ва тиббий суғурта, уй-жой ва маҳаллий транспорт харажатлари қоплаб берилади.

    Маълумот учун, иш уч сменали тизимда амалга оширилиб, ҳафтасига 48 соат, 6 кунни ташки этади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech