Тўрт нафар иқтидорли ёшлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 55-Халқаро кимё олимпиадасида (ИЧО-2023) иштирок этишга йўл олди.
Улардан уч нафари Aгентлигимиз тизимидаги мактабларнинг ўқувчилари, деб ёзмоқда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати хабарида.
Терма жамоа таркиби:
Маҳмудов Aбдуллоҳ – Тошкент шаҳридаги 81-мактабнинг 10-синф ўқувчиси;
Дилмуродов Соҳибжон – Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси;
Ҳакимова Шаҳзода – Тошкент шаҳридаги Aбу Aли Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси;
Назаров Aзизбек – Тошкент шаҳридаги Aбу Aли Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси.
Халқаро кимё олимпиадасига 87 га яқин давлатдан 400 га яқин ўқувчилар иштирок этиши кутилмоқда.