Ўзбекистонликлар Бельгияга ишга таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон фуқаролари Бельгияга автослесарь ва автотехниклар мутахассисликлари бўйича ишга таклиф этилмоқда.

    Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Ўзбекистонликлар қуйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этилмоқда.

    – Юк автомобили ва бошқа техникаларга хизмат кўрсатувчи мутахассис (автослесарь);

    – Қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва юк кўтариш техникалари бўйича техник.

    Ойлик иш ҳақи 2100 евро бўлиб, номзодлардан қуйидагилар талаб этилади.

    — инглиз тилини мулоқот даражасида билиш;

    — юк автомобили механиги ва электриги соҳасида техник маълумот;

    — юк автомобили пневматикаси, гидравликаси, электроникаси ва электриги соҳаларини билиш;

    — юк автомобили тормоз тизими ва двигатель бошқарувини билиш;

    — юк автомобили диагностикаси ва назорат ускуналари билан ишлаш тажрибаси;

    — юк автомобилини бошқариш гувоҳномасига устунлик берилади;

    — 25-40 ёшдаги эркаклар;

    — судланмаган.

    Иш берувчи ҳисобидан ишлаш учун рухсатнома, ишчи визаси ва ишга жойлашиш учун рўйхатга олиш харажатлари қоплаб берилади.

    Фуқаро ҳисобидан агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш, авиачипта харажатлари.

    Рўйхатдан ўтиш 29 август соат 14:00 га қадар давом этади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates