Бу ҳақда ATTO компанияси матбуот хизмати хабар берди.
"Тез орада Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб саёҳат ҳақини Тулпар карталари билан, Ўзбекистон фуқаролари эса Бишкекда АТТО карталари орқали тўлашлари мумкин бўлади. Фаол ривожланаётган туризм шароитида бундай ҳамкорлик икки мамлакат аҳолисининг саёҳатларини янада қулай қилади, деб таъкидлади компания матбуот хизмати.
Икки тизимни бирлаштиришга тайёргарлик техник ишлаб чиқувчилар томонидан аллақачон бошланган.