Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Фен 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган. У “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати”, шунингдек, Жанубий Кореянинг “Гвангхва” орденлари билан тақдирланган.