Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларидаги аҳоли ФАО томонидан қўллаб-қувватланмоқда

    Бенефициарларнинг умумий сони 500 дан ортиқ кишини ташкил этди.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистонда Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда яшовчи қишлоқ аҳолисига даромадларни янада ошириш учун янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва зарурий жиҳозларни топширди. Бу ёрдам БМТ Бош котибининг Тинчлик қуриш жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган ФАО ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг “Ўзаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш” қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

    Лойиҳа қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш орқали Фарғона водийси орқали ўтадиган чегаранинг ҳар икки томонида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида аёллар ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

    Хусусан, Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ва Наманган вилоятининг Косонсой ва Янгиқўрғон туманлари қишлоқ аҳолиси қўллаб-қувватланди. 2023 йил август ойида ФАО уй хўжаликларига ва лойиҳа доирасида ташкил этилган ўзаро ёрдам гуруҳларига сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун зарур ускуналар — сутни қайта ишлаш учун 27 та сепаратор ва 5 та музлатгич топширилди.

    Умуман, лойиҳа доирасида ФАО томонидан 39 та сут сепаратори, 15 та мотокултиватор, 5 та музлатгич, 1 та пуркагич ва 1 та саноат гўшт қиймалагичи, шунингдек, 5850 дона сертификатланган мевали дарахт кўчатлари, 10 тонна уруғлик картошка ва 24000 дона сабзавот экинлари кўчатлари қишлоқ аҳолисига топширилди. Бенефициарларнинг умумий сони 500 дан ортиқ кишини ташкил этди.

    Эслатиб ўтамиз, лойиҳа доирасида бенефициарлар учун махсус ўқув машғулотлари ҳам ташкил этилиб, улар олинган асбоб-ускуналар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан кейинчалик самарали фойдаланиш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates