Қайд этиш керакки, мурожаатчилар асосан Украинадан Россияга қуритилган мевалар, дори-дармон, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни ташиш билан шуғулланадиган Ўзбекистоннинг халқаро юк ташувчи ҳайдовчилари ҳисобланади.
Қабул қилинган мурожаатлар асосида Россия Ташқи ишлар вазирлигига расмий равишда Россия-Украина давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали транспорт воситаларининг ўтиши юзасидан кўмак кўрсатиш тўғрисида сўров юборилди.
Мамлакатимиз дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилган тўққиз нафар Ўзбекистон фуқаросидан 8 нафари Суми вилоятида, яъни Россиянинг Брянск вилояти Совский туманидан узоқ бўлмаган масофада жойлашган Украинанинг «Троебортное» халқаро автомобиль назорат-ўтказиш пункти яқинида, бир нафар халқаро ташувчи юртдошимиз эса Харков вилояти Дергарчевский тумани (Украина) ва Белгород вилояти Белгород тумани ўртасидаги «Нехотеевка» халқаро автомобиль назорат-ўтказиш пункти яқинида бўлган. 28 февралда Москва вақти билан 20:00дан бошлаб Ўзбекистоннинг барча фуқаролари тегишли божхона, чегара ва санитария назорати тартиби кўрикларидан ўтказилгани ҳолда Россиянинг Брянск ва Белгород вилоятлари ҳудудига ўтди.
Ўзбекистон дипломатия миссияларининг ушбу йўналишдаги фаолияти давом этяпти, деб хабар беради «Дунё» АА.
Шунингдек, хабар орқали юртдошларимиз юзага келаётган муаммолар бўйича мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонасида ва Бош консулхонада ташкил этилган колл-марказларнинг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин эслатиб ўтилади:
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси:
+7 499 230-00-76;
+7 499 230-00-32.
Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги Бош консулхонаси:
+7 988 586-59-82;
+7 918 554-04-76;
+7 988 586-70-35;
+7 988 586-59-82.