Ўзбекистоннинг янги элчиси Жанубий Корея ТИВга ўзининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

    Ўзбекистоннинг янги элчиси Алишер Абдусаломов кеча Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, протокол хизмати раҳбари Ким Те Чжинга ўзининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

    Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар натижасида алоҳида суръат бағишланган Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда истиқболлари, шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар жадвали муҳокама этилди.

    Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, протокол хизмати раҳбари Ўзбекистон элчисига икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш борасидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги элчиси Алишер Абдусаломов 29 августда Сеулга борган эди. У бунгача Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Котибиятига раҳбарлик қилган.

    Алишер Абдусаломов 1995 йилдан 2024 йилгача қисқа танаффус билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Виталий Фен ўрнига тайинланди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates