Озиқ-овқат маҳсулотини экспорт қилувчиларга молиявий ресурслар ажратилади

    “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-36-сон, 16.02.2024 й.) қабул қилинди

    Фармонга кўра, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 220 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2024 йил 1 мартгача тижорат банкларига йўналтирилади. Бунда тижорат банклари томонидан йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан банк маржаси 4 фоиз) миллий валютада қуйидаги имтиёзли кредитлар ажратилади:

    озиқ-овқат йўналишидаги, соҳада маҳсулот етиштиришдан тортиб, уни истеъмолчига етказиб беришгача бўлган қўшилган қиймат занжирини яратишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун – 10 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан;

    айланма маблағлар учун – 18 ой муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан.

    2024 йил 1 мартдан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ресурслари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарга экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун 2 йил муддатгача улар томонидан охирги 12 ой давомида экспорт ҳажми:

    - 100 минг АҚШ долларидан 1 миллион АҚШ долларигача бўлганда –100 минг АҚШ долларигача;
    - 1 миллион АҚШ долларидан 2 миллион АҚШ долларигача бўлганда –1 миллион АҚШ долларигача;
    - 2 миллион АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда –2 миллион АҚШ долларигача;
    - 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 3 миллион АҚШ долларигача молиявий ресурслар ажратилади.

    Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналари ва экспорт қилувчилар томонидан хорижий давлатларда савдо уйи ва дўконларини ташкил этиш учун алоҳида қарорларсиз йилига 50 минг АҚШ долларигача маблағни хорижий ҳисоб рақамларга ўтказишга рухсат берилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates