2023 йилнинг 10 ойи давомида 19 359 та географик объект номи давлат реeстрига киритилди

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Кадастрлар палатаси ахборот хизмати раҳбари Муножат Йўлдошева маълум қилди.

    Давлат кадастрлари палатаси Республика топонимика хизмати бошқармаси томонидан 2023 йилнинг 10 ойи давомида 19 359 та географик объектларнинг номларини давлат реeстрига киритилиши таъминланди. Шунингдек, ўтган давр мобайнида географик обьектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича 46 330 та ном эксперт комиссиясига тақдим этилган. Шундан, 22 970 та географик объект номларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан ижобий экспорт хулосалари берилган. 23 360 та ном қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқ деб топилиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳудудий комиссияларга қайтарилган.

    Бундан ташқари, вилоят, туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашларининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган 20 592 та ном ўрганиб чиқилган. Шундан, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлган 19 359 та ном белгиланган тартибда географик обьектлар номларининг давлат реестри базасига киритилган. Шу билан бир қаторда ҳудудий комиссиялар томонидан ўрганилган ва ҳудудда мавжуд бўлмаган 954 та географик обьект номларини давлат реестридан ўчириш, давлат реестрига киритилган 279 та географик обьектларнинг номларига тегишлича ўзгартиришлар киритиш ишлари амалга оширилди.

    Ҳозирги кунда, давлат реестрида 178 174 та географик обьектларнинг номлари жамланган. 2023 йилнинг ўн ойида географик обьектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришга доир республика бўйича маҳаллий кенгашларнинг 141 та қарори қабул қилинган.

    Маълумот учун: «Географик обьектларнинг номлари тўғрисида"ги қонуннинг 4(1)-моддасига кўра, шеографик обьектларга ном бериш ва номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш жараёнида маҳаллий аҳолининг фикри албатта ҳисобга олинади. Маҳаллий аҳоли географик обьектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан ўз фикрини оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда, якка тартибда ёки жамоа бўлиб билдириши мумкин. Бунда шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек, унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates