«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси 100 дан ортиқ брендлар билан алоқа ўрнатган

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова маълум қилди.

    Халқаро тўқимачилик саноати бугунги кунда тайёр кийим маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари олдида бир қатор талабларни қўймоқда. Истеъмолчи нафақат маҳсулот сифати, балки унинг келиб чиқиши, ким томонидан ва қай усулда хом ашё етиштирилганлиги, ишлаб чиқаришнинг инсон, табият ва экология таъсирини, муносиб ҳақ тўланаётгани ҳам муҳим омил ҳисобланмоқда. Бунда бир қатор Европа иттифоқи давлатлари томонидан махсус стратегиялар ишлаб чиқилмоқда ва ҳар бир бренд ўз томонидан таклиф этилаётган маҳсулотга ижтимоий жавобгар эканлиги белгиланмоқда.

    Ўзбекистон тўқимачилик саноати ривожланишида муҳим бўлган масалалардан бири - барқарорлик ва шаффофлик талабларига риоя қилиш ва халқаро стандартларни кенг жорий қилишдир. Ҳозирги кунда 1500 дан зиёд тўқимачилик саноти корхоналари 10 дан ортиқ турли даражадаги стандартлар жорий этилиб, улар ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширишда ва янги бозорларга чиқиш ва брендлар билан ишлашда муҳим ахамият касб этмоқда.

    Жумладан, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан 100 дан ортиқ брендлар билан алоқалар ўрнатилган бўлиб, улардан 30 дан ортиғига маҳсулот етказиб берилмоқда. Германиянг Engelberg Straus, Hugo Boss, Pierre Cardin, Falke каби брендлари, Кореянинг The North Face бренди, Италия, Испания, Франция, Польша, Латвия каби давлатларнинг турли брендларига маҳсулот етказиб берилмоқда. Брендларнинг асосий талабларидан бири барқарорлик ва шаффофлик кафолати ҳисобланади.

    Ўзбекистонда пахтачилик соҳасида BCI стандарти татбиқ этилиши инвесторлар, жаҳон брендлари ва чакана савдо корхоналари ишончига сазовор бўлган фермердан то тўқимачилик корхонасигача кузатиб бориш механизмига эга, ижтимоий масъулиятли ва экологик жиҳатдан барқарор пахта етиштиришнинг ишончли тизимини яратишни таъминлайди. «BCI лицензиялаш» ёрдамида ишлаб чиқарилган пахта, тола ва тўқимачилик маҳсулотларини жаҳон бозорларида ҳеч қандай чекловларсиз тўғридан-тўғри сотиш имконияти яратилади.

    Шу кунга қадар Better Cotton талаблари асосида 9 та пахта тўқимачилик кластери фермерлари ўқитилди ва пахта етиштирилди. Ушбу лойиҳа Халқаро молия корпорацияси ва Германия халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилди.

    IKEA бренди вакилининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда пахта ва тўқимачилик саноатининг кучли тарафларидан бири - бу шаффофликдир, шундай экан, бренд ўзбек тўқимачилик саноати вакиллари билан ишлашга тайёр.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates