Унда Съезд делегатлари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига миллий юксалишни амалда таъминлаётган, миллат ва Ватанга садоқати ҳамда халқпарварлигини исбот қилган давлат раҳбари – Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини “Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистон Либерал демократик партияси билан биргаликда қўллаб-қувватлаши бўйича якдил фикрга келдилар.
Съездда сайловолди кампанияси даврида номзодни қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор вазифалар белгилаб олинди.