Президентликка номзод Алишер Қодиров: “Иқтисодий ривожланиш учун қадриятлар қурбон қилинмаслиги керак”

    Сайлов 7 октябр 2021 1298

    Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка номзод Алишер Қодиров хоразмлик сайловчилар билан учрашувда иқтисодий соҳадаги вазифаларига алоҳида тўхталди.

    – Тажриба қадриятлар, маданият ва ибратли анъаналарни унутган жамиятлар тўла бахтли бўла олмаётганини кўрсатмоқда. Иқтисодий ривожланиш учун қадриятлар қурбон қилинмаслиги керак, – деди А.Қодиров. – Кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлашнинг қадриятларга таянган янги тизими жорий этилади. Кам таъминланган оила аъзоларини иш билан банд қилган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари бериш тартиби жорий этилади.

    Президентликка номзод суд-ҳуқуқ тизимида туб ислоҳотлар ўтказилишини билдирди. Тизимли ўзгаришлар суд ҳокимиятида адолатни кафолатлаш тизимини яратиш, соҳага янги авлод вакилларини жалб этиш орқали амалга оширилиши, жазони ижро этиш муассасалари Ички ишлар вазирлигидан Адлия вазирлигига ўтказилиши, жазони ижро этиш муассасаларидан жазони ўтаб, озодликка чиққан фуқароларнинг жамиятга тез ва самарали мослашиши учун ҳуқуқий асослар кучайтирилишини таъкидлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates