Президентликка номзод Алишер Қодиров аёлларга янада яхшироқ шароит яратиш таклифини илгари сурди

    Сайлов 14 октябр 2021 890

    Наманганлик сайловчилар билан учрашувда “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Қодиров ўз сайловолди дастурининг устувор жиҳатларига тўхталаркан, жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва оиладаги ролини янада ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

    – Сайловолди дастуримиздаги энг муҳим таклифлардан бири аёлларнинг меҳнат соатларини иш ҳақига таъсир қилмаган ҳолда оиласига мослаштиришдир, – деди номзод Алишер Қодиров.

    – Аёлларнинг ижтимоий фаоллашуви фарзандлар тарбиясидаги кемтикларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Биз аёлсиз оилани тасаввур қила оламизми? Албатта йўқ. Оила бахтли бўлиши учун албатта аёлни ўрни бўлиши керак. Лекин аёл асабий, чарчаган, ҳамма томонлама ҳорғин. У уйга қайтгач, дам олиш учун эмас, яна меҳнатга келади, болалари ва эрига қарайди, вақт ажратади. Эркакларимиз эса ишдан уйга дам олиш учун келишади. Шундай экан уларнинг шароитини янада яхшилаш керак.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates