Президентликка номзод Алишер Қодиров: “Ижтимоий тармоқ ҳам фойдали, ҳам хавфли қуролдир”

    Сайлов 7 октябр 2021 1333

    Алишер Қодиров хоразмлик сайловчилар билан учрашувда ижтимоий тармоқларда ўзига нисбатан кўп тарқалаётган танқидий фикрларга муносабат билдирди.

    – Ижтимоий тармоқ бугуннинг ҳам фойдали, ҳам хавфли қуролига айланди. Асосий фикр ва таклифлар четда қолиб, тескари талқин қилинган фикрлар, мавҳум аккаунтлардан уюштирилган муносабатлар, махсус ботлар, одамларнинг ғазабини келтирадиган провокацион контекстлар менга нисбатан негатив муносабатларнинг шаклланишига сабаб бўлмоқда, деди номзод.

    Шунингдек, сайловолди дастури билан таништирар экан, бугун барча партиялар, Президентликка номзодларга тарғибот-ташвиқот ишлари учун бир хил ва тенг шароитлар яратилганини таъкидлади.

    – Бугунги Ўзбекистонда сайловни юқори даражада ўтказишга сўнгги йилларда тубдан ўзгарган ҳокимиятнинг босими эмас, сайловчининг лоқайдлиги ёки сиёсий тафаккурининг заифлиги халақит бериши мумкин, – деди “Миллий тикланиш” номзоди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates