Президентликка номзод Алишер Қодиров наманганлик сайловчилар билан учрашди

    Сайлов 14 октябр 2021 1738

    Давлатобод туманида бўлиб ўтаётган учрашувда партия фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    Учрашувни Президентликка номзод Алишер Қодировнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили, Наманган муҳандислик-технология институти ректори, профессор, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Одилжон Маматкаримов номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништиришдан бошлади.

    Президентликка номзод Алишер Қодиров ўзининг сайловолди дастурида бешта йўналиш бўйича илгари сурилган қирққа яқин аниқ устувор вазифалар, истиқболли ғоялар ҳақида сўз юритди.

    Номзод Алишер Қодировнинг сайловолди дастуридан ўрин олган халқчил ғоялар яъни, миллий урф-одат, анъаналар, шаклланган қадриятларга ҳурматсизлик учун жавобгарлик, эҳсон, хайрия, ҳомийлик, закот каби қадриятларни қўллаган фуқароларни рағбатлантириш, жумладан давлат мукофотларига тавсия этиш, таълим сифатини яхшилаш, тиббиёт тизимини янги босқичга кўтариш, ҳар бир соҳа учун шароитлар кўламини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

    Айниқса, номзод дастуридаги суд-ҳуқуқ тизимининг ислоҳ қилиниши, монополиялар тугатилиши муҳимлигини кескин белгилаб қўйилгани диққатга сазовордир.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates