Президентликка номзод Алишер Қодиров: “Ҳалолликни фарзандларимиз тарбиясига сингдиришимиз керак”

    Сайлов 7 октябр 2021 1352

    Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Алишер Қодиров хоразмлик сайловчилар билан учрашувда “Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради” шиори остида таълим-тарбия узлуксизлигини таъминлаш, миллий урф-одатлар ва қадриятларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш каби эзгу мақсадларни устувор деб билишини таъкидлади.

    – "Янги авлод" давлат дастури қабул қилинади, – деди Президентликка номзод Алишер Қодиров. – Бола туғилганидан мактабни тугаллаганича даврни ўз ичига олган тарбия ва таълим дастури ишлаб чиқилиши учун ягона "Оила – боғча – мактаб" тизими яратилади. Оилада соғлом фарзандни дунёга келтириш ва тарбияни тўғри ташкил этиш учун 18 ёшгача фарзандлари бўлган ота-оналар қўллаб-қувватланади. Боғчаларнинг давлат томонидан молиялаштирилиши ва (хусусий боғчаларга рухсат берилади) боғча даврининг охирги бир йили мажбурий бўлиши белгиланади. Бу жараёнда энг аввало, тарбиячиларнинг иш ҳақиси оширилади, улар учун йиллик сертификатлаштириш жорий этилиб, боғча гуруҳларида болалар сони 15 нафардан оширилмаслигига эришилади. Мактабларда бошқарув, ўқитувчига муносабат ва тарбия-таълим ишларини ташкил этиш тубдан ўзгартирилади (хусусий мактабларга рухсат берилади).

    Учрашувда Алишер Қодиров сайловчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди. Тадбирда турли соҳа вакиллари номзоднинг сайловолди дастурини қўллаб сўзга чиқди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates