31 май куни “Миллий тикланиш” демократик партиясининг навбатдан ташқари VIII Съезди бўлиб ўтди.
Наманганлик сайловчилар билан учрашувда “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Қодиров ўз сайловолди дастурининг устувор жиҳатларига тўхталаркан, жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва оиладаги ролини янада ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Давлатобод туманида бўлиб ўтаётган учрашувда партия фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Қодиров андижонлик сайловчилар билан учрашувида ўзининг сайловолди дастурида белгиланган миллий тил масаласи ҳамда партияни асоссиз танқид қилувчи тоифалар ҳақида гапириб ўтди.
“Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Қодиров Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашувда сайловолди дастуридаги муҳим вазифаларга тўхталиб, унинг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритди.
– Олий ўқув юртлари ғоялар драйвери бўлиши керак, – деди Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Президентликка номзод Алишер Қодиров фарғоналик сайловчилар билан учрашувда. – Афсуски, бизнинг университетлар тарбия маскани бўлиб қолган.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Алишер Қодиров хоразмлик сайловчилар билан учрашувда “Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради” шиори остида таълим-тарбия узлуксизлигини таъминлаш, миллий урф-одатлар ва қадриятларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш каби эзгу мақсадларни устувор деб билишини таъкидлади.
Алишер Қодиров хоразмлик сайловчилар билан учрашувда ижтимоий тармоқларда ўзига нисбатан кўп тарқалаётган танқидий фикрларга муносабат билдирди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка номзод Алишер Қодиров хоразмлик сайловчилар билан учрашувда иқтисодий соҳадаги вазифаларига алоҳида тўхталди.
Қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувдан сўнг Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Президентликка номзод Алишер Қодиров Нукус шаҳридаги Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабига ташриф буюрди.