Президентликка номзод Алишер Қодиров: “Ўзбекистон бугун дунёга очиқ”

    Сайлов 12 октябр 2021 1330

    “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Қодиров Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашувда сайловолди дастуридаги муҳим вазифаларга тўхталиб, унинг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритди.

    Дастурда ”Қадриятларга таянган тараққиёт” шиори остидаги бешта устувор йўналиш ўз ифодасини топган. Кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлашнинг қадриятларга таянган янги тизими жорий қилиниши айтиб ўтилди. Миллий урф-одат, анъаналар, шаклланган қадриятларга ҳурматсизлик учун жавобгарлик жорий қилинади. Ўзбек тили кенг қўлланадиган, замонавий тараққиётга уйғун тилга айланиши учун ҳуқуқий асослар кучайтирилади.

    Номзод Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларни эътироф этиб, турли таҳдидлардан янада огоҳ бўлишни, таълим-тарбия масалаларига эътиборни кучайтиришни таъкидлади.

    – Маҳатма Ганди “уйимизга тоза ҳаво кириши учун деразани очсак, у билан бирга чанг тўзон ҳам киради” дея бежиз айтмаган, – дейди Президентликка номзод Алишер Қодиров. – Шунинг учун чўчимаслик керак. Ўзбекистон бугун дунёга очиқ. Катта-катта давлатлар ҳамкор сифатида қабул қиляпти.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates