Озодбек Назарбековга Қирғизистон халқ артисти фахрий унвони берилди

    Шунингдек, Ўзбекистон маданият вазири Қозоғистон Республикасининг иккинчи даражали «Достиқ» («Дўстлик») ордени билан ҳам тақдирланди.

    Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Қозоғистон Республикасининг иккинчи даражали «Достиқ» («Дўстлик») ордени билан тақдирланди.

    Мукофотни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев номидан ушбу мамлакатнинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов топширди.

    Шунингдек, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг фармон билан Ўзбекистондан ҳам маданият ва санъат соҳасидаги икки вакилга фаҳрий унвон берилди:

    • Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбековга — Қирғизистон халқ артисти фахрий унвони;
    • Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти «Анъанавий мақом ижрочилиги» кафедраси катта ўқитувчиси Фарангиз Маҳмудовага— Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист унвони.

    Ҳужжатда айтилишича, ушбу унвонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates