“Ўзсаноатқурилишбанк” Чилонзор филиали собиқ раҳбарининг кирдикорлари фош бўлди

    У банк кредит маблағларини ўзлаштириш орқали даромад кўриш жиноий режасини ишлаб чиққан.

    5 март куни "Ўзсаноатқурилибанк" Чилонзор филиалининг собиқ бошқарувчиси лавозимида ишлаган Ғ.Қга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Platina.uz сайти хабар беради суд ҳужжати нусхасига таяниб.

    У 2018 йилдан 2021 йилга қадар ишлаган вақтида бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш мақсадида банк мижозларига ноқонуний йўллар билан кредит маблағлари ажратишилига раҳнамолик қилган.

    Шунингдек, филиалдаги раҳбарлиги даврида кредит ажратилган жамиятларга норасмий равишда таъсисчи бўлиб кириб, жамиятларнинг даромадларига шерик бўлиш ва банк кредит маблағларини ўзлаштириш орқали даромад кўриш жиноий режасини ишлаб чиққан.

    Жумладан, Ғ.Қ. «CH.-M.Q» МЧЖ раҳбари А.А билан танишиб қолиб, унга исталган миқдорда кредит ажратиб бериши мумкинлигини ваъда қилган.

    Шундан кейин айбланувчи Ғ.Қ. жабрланувчи Ф.У ва унинг қизи У.У.нинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, уларга тегишли уйни гаровга қўйдиришга эришган ва ўз норасмий раҳнамолигидаги корхонага 5 млрд. сўм кредит ажратган.

    Ғ.Қ. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, тўлов қобилиятига эга бўлмаган “C.I.G.” МЧЖ ёрдамида 12 ой муддатга 3 ой имтиёзли давр билан 5 млрд. сўм ажратилган кредитни мақсадсиз сарфлаб юбориб, банкка қайтариш чораларини кўрмаган.

    Шунингдек, собиқ бошқарувчи томонидан кредит таъминоти сифатида "H.T.G.P." МЧЖга тегишли Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудида жойлашган хизмат кўрсатиш бино ва иншоотлари ҳам гаровга қўйиб юборилган.

    Ҳукмга кўра, айбланувчи Ғ.Қ. ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

    Унга ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида узил-кесил 2 йил 9 ой муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 9 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
    Шунингдек, айбланувчидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Чилонзор филиали фойдасига 2.9 миллиард сўм моддий зарар ундирилиши белгиланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates