Самарқанд археология институти ва Самарқанд давлат университети мутахассисларидан таркиб топган гуруҳ Қизилқум чўлининг жанубий-шарқида жойлашган Оёқоғитма ботиғи атрофида олиб бораётган тадқиқотлар давомида неолит даврига оид янги неолит маконини топди.
Оёқоғитма-2 номи билан аталган ушбу маконда 370 та тош буюмлар, микрофауна, охра ва гулхан қолдиқлари аниқланди.
Шу билан бирга Қорасигир ботиғи яқинида палеолит даврига оид бир қатор (7 та пункт) янги тошга ишлов бериш устахоналари топилди. Ушбу устахоналардан кулранг ва жигаррангли кремнийлардан ҳамда сланецлардан ишланган кўплаб ишлов берилган тош буюмлар аниқланиб, техник-типологик жиҳатдан ўрта палеолит даврига оид, деб ҳисобланмоқда.
Ҳозирда экспедиция тадқиқот ишларини давом эттирмоқда ва яна муҳим натижаларни қўлга киритиш режалаштирилган.