Унга кўра, олтин медални қўлга киритган боксчи 100 минг АҚШ доллари олади, ушбу маблағдан эса 50 минг доллари боксчининг ўзига, 25 минг доллар эса миллий федерацияга ва қолган яна 25 минг доллари мураббийга тақсимланади.
Кумуш медал эгалари эса, 50 минг доллар олишади. Ушбу соврин ҳам олтин медал каби 25 минг доллари спортчига ва қолган 25 минг миллий федерация ва мураббийга тенг бўлиб берилади.
Бронза медали эгалари 25 минг доллар билан мукофотланади. Бу пуллар ҳам тепадаги каби тақсимланиб спортчининг ўзига 12,5 минг доллар ва қолган яна шунча пул эса миллий федерация ва мураббийга берилади.
Эндиликда чорак финалда мағлуб бўлган ва бешинчи ўринни қўлга киритган боксчилар ҳам, ҳар бири 10 минг доллардан мукофот жамғармасига эга бўлишади.