Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун машъала ёқилди

    Грециянинг Олимпия шаҳарчасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун машъала ёқиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда Греция президенти Катерина Сакелларопулу, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, мусобақа ташкилий қўмитаси ва Париж шаҳри мерияси раҳбарлари, шунингдек, бошқа мартабали шахслар иштирок этишди.

    Режага кўра, машъала эстафетаси Грецияда 11 кун давом этади. Шундан сўнг 26 апрель куни Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси машъалани 120 ёшли «Ле Белем» кемасида Марсел шаҳрига олиб кетади.

    8 май санасидан машъала бутун Франция бўйлаб 26 июль – XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари стартига қадар айланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates