Оқибатда 300 дан ортиқ уйсизлар 18-округ мэрияси яқинида ўзларига уй-жой бериш талаби билан норозилик намойиши уюштиришди.
Бу ҳақда Utopia 56 гуманитар ассоциацияси хабар берди.
Қайд этилишича, биринчи норозилик иштирокчилари сешанба куни туман ҳокимлигига келди. Намойишчиларнинг аксарияти тунни кўчада пиёдалар йўлакчасида ўтказди. “Франция ташриф буюрувчиларни кутиб олишга тайёрланар экан, бу оилалар кўчаларда жон сақламоқда”, дейилади ассоциация баёнотида.
Расмийлар 40 нафар аёл ва бола учун вақтинчалик уй-жой таклиф қилгани айтилади, бироқ намойишчилар ва ассоциация вакиллари эркаклар учун ҳам уй-жой топиб беришни талаб қилиб, таклифни рад этишди, деб хабар беради tass.ru.