Париждаги Араб дунёси институтида Ўзбекистон миллий либосларига бағишланган туркум болалар альбоми нашр этилди

    Париждаги Араб дунёси институтида "Самарқандга йўл. ипак ва олтин мўъжизалари" кўргазмаси доирасида Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистон миллий либосларига бағишланган туркум болалар альбоми нашр этилди.

    Альбомлр ичида махсус интерфаол елимланувчи суратлар мавжуд бўлиб, улар ёрдамида муштарий ёки у ёки бу миллий либосни қандай тарихий ҳудудга мансублигини топиб, мослаши ҳамда умумий маърифий-ижодий ривожланиши учун бўяши мумкин.

    Ўзбекистоннинг ҳар бир гўшаси ўзига хос алоҳида хусусиятлари билан диққатга сазовор. Ўзбек либосларини шартли равишда қуйидагича тоифалаш мумкин:

    – Самарқанд ва Бухоро

    – Хоразм

    – Қорақалпоғистон

    – Қашқадарё ва Сурхондарё

    – Тошкент ва Фарғона водийси

    Ўзбекча кийим-кечакларнинг миллий анъаналари авлодларни баркамол, юксак дидли, маънан комил этиб тарбиялашда салмоқли аҳамият касб этиб келмоқда.

    Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмаги билан альбомлар француз, ўзбек ва рус тилларида чоп этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates