баннер
22 мар 2025
23:33

    Пашинян Алиевга яна бир бор тинчлик шартномасини имзолашни таклиф қилди

    Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга томонлар келишган тинчлик шартномасини имзолаш бўйича маслаҳатлашувларни бошлашни таклиф қилди.

    “Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тинчлик шартномаси лойиҳаси келишиб олинди ва имзоланишини кутмоқда. Мен Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга Арманистон ва Озарбайжон ўртасида келишилган тинчлик шартномаси лойиҳасини имзолаш бўйича маслаҳатлашувларни бошлашни таклиф қиламан”, деб ёзди у ўзининг Telegram-каналида.

    13 март куни Арманистон ташқи ишлар вазирлиги Ереван ва Боку тинчлик шартномаси матни бўйича келишиб, музокара жараёнини якунлаганини маълум қилди. Ереваннинг тушунтиришича, улар Бокудан ҳужжат имзоланадиган жой ва сана бўйича таклифларни кутишмоқда. Арманистондаги асосий мухолиф сиёсий кучлар бу келишувни “Пашинян режимининг таслим бўлиши” деб атади. Арманистон ва Озарбайжон ҳужжатнинг келишилган версиясини ҳали эълон қилмади.

    Томонлар тинчлик шартномаси бўйича келишувга эришганликларини эълон қилганидан кейин Боку ҳужжатни имзолаш учун янги шартларни илгари сурди. Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айхан Ҳажизоданинг айтишича, чегарадаги воқеаларга чек қўйиш ва Бокуга нисбатан ҳудудий даъволарни истисно қилувчи Арманистон конституциясига ўзгартиришлар киритиш каби бир қатор муҳим шартлар бажарилса Боку ва Ереван ўртасида тинчлик битими имзоланиши мумкин. Ереван Бокунинг чегарада ўққа тутилгани ҳақидаги айбловларини бир неча бор рад этган, шунингдек, Арманистон Конституциясида ҳудудий даъволар йўқлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, Пашинян унинг ҳукумати “минтақавий хусусиятга эга” бўлиши керак бўлган янги конституцияни қабул қилиш ташаббуси билан чиқиш ниятида эканини маълум қилганди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech